«эркинжон турдимов» тегли мақолалар


«Болангга диван-кровать олиб бер, полда ухламасин» — Самарқанд вилояти ҳокими (видео)
19 феврал 2024, 21:47

«Болангга диван-кровать олиб бер, полда ухламасин» — Самарқанд вилояти ҳокими (видео)

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ота-оналар билан йиғилишда кўпчилик «ҳамма яхши нарсалар меҳмонга» тамойили бўйича яшаб, «ерда ухлаб ётган» фарзандларини унутиб қўйишини айтди. Ота-оналарнинг дунёқарашини ўзгартириб, бола тарбиясига эътибор қаратиш лозим, деди у.

Тест: Бу гапни ким айтган?
31 декабр 2023, 12:16

Тест: Бу гапни ким айтган?

«Кўп гўшт еяпмиз», «кунига 5600 сўм топган одам қашшоқ эмас», «2,5 млн сўм беш кишилик оилани боқишга бемалол етади» — бундай шедеврлар тарихда қолди. Ҳозир амалдорлар ўта эҳтиёткор. Шунга қарамай, 2023 йил ҳам бир қатор иқтибослар билан тарихда қолади. «Газета.uz» улар асосида тест тайёрлади.

«Инсонларнинг соғлиғи бизнесга айланиб кетди». Эркинжон Турдимов беморга ортиқча дорилар ёзиш ҳолатлари ҳақида гапирди
4 декабр 2023, 12:56 1

«Инсонларнинг соғлиғи бизнесга айланиб кетди». Эркинжон Турдимов беморга ортиқча дорилар ёзиш ҳолатлари ҳақида гапирди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов моддий манфаат эвазига беморларга керак бўлмаган дори ёзиш ҳолатларини танқид қилди. У вилоят соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ва стандартни четлаб ўтиб рецепт ёзиб берган ходимларни ишдан олиш ҳақида кўрсатма берди.

«Ҳатто болалар овқатларининг ҳам муддати ўтган». Эркинжон Турдимов — дўконлардаги муддати ўтган маҳсулотлар ҳақида
24 ноябр 2023, 16:41 1

«Ҳатто болалар овқатларининг ҳам муддати ўтган». Эркинжон Турдимов — дўконлардаги муддати ўтган маҳсулотлар ҳақида

Самарқанд вилояти ҳокими дўконларида яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар сотилаётгани юзасидан йиғилиш ўтказди. Ишчи гуруҳ томонидан 4 кун давомида 41 та савдо шохобчаси текширилиб, 1736 дона яроқсиз товар аниқланган.

«Қишда свет ўчганда ҳеч ким Турдимов демайди, Мирзиёев қаёққа қараяпти, дейди» — президент
24 август 2023, 22:24

«Қишда свет ўчганда ҳеч ким Турдимов демайди, Мирзиёев қаёққа қараяпти, дейди» — президент

Президент Самарқанд вилоятида электр тақчиллиги 2022 йилдагидан кўпроқ бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. У вилоят ҳокими ва унинг ўринбосари, шунингдек, энергетика вазирининг биринчи ўринбосарини танқид қилди. «Қишда свет ўчганда ҳеч ким Турдимов демайди, Мирзиёев қаёққа қараяпти, дейди», — деди у.

Эркинжон Турдимовга Соғлиқни сақлаш аълочиси кўкрак нишони топширилди
12 ноябр 2022, 10:55

Эркинжон Турдимовга Соғлиқни сақлаш аълочиси кўкрак нишони топширилди

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовни «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлади.

Фото: Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
10 феврал 2022, 15:52

Фото: Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Самарқандга ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев анъанага кўра, Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Унга муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳамда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамроҳлик қилди. Қолаверса, давлат раҳбари Имом Бухорий мажмуаси қурилиши билан ҳам танишди. Бу ерда қарийб 10 минг кишилик масжид, 4та минора, айвонлар, еростида галереяси барпо этилмоқда.

«Ҳоким бува, мени хижолат қиляпсиз». Самарқанд вилояти ҳокими иштихонлик фуқарога ёрдам берди
13 сентябрь 2021, 10:12

«Ҳоким бува, мени хижолат қиляпсиз». Самарқанд вилояти ҳокими иштихонлик фуқарога ёрдам берди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Иштихон туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаро Ойбек Мадатовнинг мурожаатини эшитди. Ҳоким унга ногиронлик аравачаси ва сигир берди, шунингдек, пойабзал устахонаси қуриб беришга ва уйини таъмирлаш бўйича топшириқ берди. Вилоят ҳокими Ойбек Мадатовни уйлантириш бўйича ҳам кўрсатма берди. Орадан 5 кун ўтиб буларнинг барчаси амалга ошди.

Самарқандни бир миллионли шаҳар қилиб, унинг таркибида бешта туман қилмоқчимиз — Эркинжон Турдимов
2 апрель 2021, 14:35

Самарқандни бир миллионли шаҳар қилиб, унинг таркибида бешта туман қилмоқчимиз — Эркинжон Турдимов

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд 2021 йил охирига қадар аҳолиси бир миллиондан ошадиган шаҳарга айланишини маълум қилди. Ҳоким «миллионер шаҳар"ларнинг ўз статуси борлигини, бунинг аҳамиятига ҳам тўхталиб, Ўзбекистондан аҳолиси икки баробар кам бўлган Қозоғистонда учта «миллионли» шаҳар борлигини мисол қилиб келтирди.

Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов соғлигини тиклаш учун қисқа муддатли таътилга чиқди
12 январ 2021, 11:05

Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов соғлигини тиклаш учун қисқа муддатли таътилга чиқди

Қон босими кўтарилганлиги боис, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ўз соғлигини тиклаш мақсадида қисқа муддатли даволаниш таътилига чиқди.

Самарқанд вилояти ҳокими «Автомашинасиз 10 кун» акциясини ўтказишни таклиф қилди
9 ноябр 2020, 21:56

Самарқанд вилояти ҳокими «Автомашинасиз 10 кун» акциясини ўтказишни таклиф қилди

Самарқанд вилоятида «Автомашинасиз 10 кун» акциясини ўтказиш режалаштирилмоқда. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов таклифига биноан 11 ноябрдан 21 ноябргача ҳокимлардан тортиб, бюджет ташкилотлари раҳбар ва ходимлари ишга пиёда бориб келади. Велосипед ёки жамоат транспортидан ҳам фойдаланиш мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг